bannerbannerbanner
Название книги:

ЭЗОП

Автор:
Хамидулла Абдуллаев
ЭЗОП

000

ОтложитьЧитал

Шрифт:
-100%+

Кириш сўзи

Хурматли китобхон биз ушбу тўпламга 3 та мустақил асарни жойлашдик. Улар бир-бирларига ўхшамаслиги учун хайратга тушишингиз табиий, лекин диққат билан кузатиб борсангиз улар ўртасида албатта боғланиш бор. Бири олис ўтмиш, иккинчиси яқин ўтмиш, учинчиси келажак тўғрисидаги. Ўтмиш хардоим келажакдан фарқ қилади, лекин мутлоқ эмас. Ўтмишнинг ижобий томонлари тинимсиз ўсиб улғайганини гувохи бўламиз, афсуски нуқсонлар ҳам маълум даражада ўсади, биз истардикки ўтмишдаги жами нокисликлар йўқолиб борса.                                                      Буюк ватандошимиз Абу Наср Фаробийнинг фикрича бахт-саодат тушунчаси “фаол ақлга энг яқин турган нарсадир, ва унинг маъно-мохияти фаол ақл билан қўшилувида яширингандир. Бахт-саодат фаол ақлнинг энг яқин босқичига шиддат билан етишдирки, бу жойда рух моддий таянчга эхтиёж қолмайди. Бахт-саодат хайрли ишнинг ўзгинаси бўлиб, хар бир инсон эришиши мумкин бўлган мақсадларнинг энг улуғидир. Барча фазилатларнинг мақсади рухий хайрихохликдир. Демак барча рухий кечинмаларнинг сабаби ихтилоф ва қарама-қаршиликдир. Инсон қарама-қаршиликлар исканжасида улғайиб, камолат ва камчиликларни эгаллайбошлайди. Демак мақсадларимизнинг энг улуғи инсониятнинг бахт-саодати учун, порлоқ келажаги учун қайғуриш ва меҳнат қилиш.                                                Хозирги замонамизда илм ва тараққиёт шундай имкониятларни яратганки, у бутун башариятнинг асрий орзуси бўлган тўла бахт саодатни ер юзнинг ўзида яратиб беришга қодир. Бу уч асарни диққат билан ўқиб чиққан китобхоннинг кўз ўнгида, босиб ўтгани, шунга қарамай у хар доим эзгуликни орзу қилиб у томон одимлагани, ва айни чоғда оғир юк остида бўлатуриб қанчалик гўзаллашганини, қанчалик муъжизалар яратганини гувохи бўлади.

Хотири жамлик

Соқий ёнда бўлса ёқутлаб санам,

Узум бўлса, Хизр суви ҳам,

Зухро Мутриб Исо бўлсада Хамдам,

Шодлик бўлмас хотир бўлмас эса жам.

Бир диний уламо танишим шундай хикмат сўзлаб берган эди: Пайғамбаримиз Мухаммад (с.а.в) Парвардигорнинг хузурида бўлганларида, энг улуғ неъмат тўғрисида сўраган эканлар. Оллоҳ шундай жавоб берган экан:

Бандалар учун энг улуғ неъмат танисихатлик ва хотирижамлик.                   Бу улуғ неъматни бобокалонларимиз хардоим дуога қўл очиб Оллоҳдан сўраб келганлар.                                                                         Бу истакка етишиш йўлларини хамма ҳам билавермайди. Хўш унга қандай етишиш мумкин. Энг аввалло нодон одамлар асло хотиржамликка эришаолмайдилар, чунки уларда нафс ғолиблиги оқибатида, турли-туман жиноятлар қилишга бўлган мойиллик кучли бўлади. Ана шунинг учун жиноятчиларнинг аксарият кўпчилиги нодон кишилардир. Наркоман, фохишабоз, ўғри, қиморбоз, порахўр кишилар хечқачон хотиржамликка эришаолмайдилар ва унга бориш йўлларини изламайдилар, қадрламайдилар ҳам, хар доим нафс хохишини қондириш билан машғул бўладилар. Демак кишилардаги нокис сифатлар очкўзлик, каландимоғлик, хасидгўйлик, бахиллик, хиёнаткорлик кабилар хотиржамлик йўлини беркитиб қўяди. Нопок одамлар хечқачон хотиржамликка эришаолмай ўз умриларини фожеа билан ёхуд жазо олиш билан якунлайдилар. Хотиржамликдан махрум одамларга турмуш қувончлари, хаёт гўзалликларини кўриш насиб қилмайди, хечқачон меҳр кўрмай афсус ва надомат билан ўтадилар, ўзлари ҳам хечкимга самимий меҳр кўрсатмайдилар, Уларга тинимсиз хавотирлик, кўнгли ғашлик насиб қилади холос. Хўш хотиржамликка кимлар эришаоладилар?

Унга халол, меҳнатсевар, илмли, маърифатли кишилар эришадилар ва қувончли, унумли ҳаёт кечирадилар. Хотир жам одамнинг уйқуси мириқарли, таоми тотли, кайфияти аъло, асаблари тинч, ҳаёти фаолиятли меҳнати унумли, тани соғлом бўлади, чехраси чиройли, юзидан нур сочилади. Хаётимиз осойишта, серзавқ ва мазмунли бўлиши учун юртимиз тинч бўлсин, миллатимиз хотири жам бўлсин, барчамизга Парвардигор ана шу улуғ неъматни дариғ тутмасин. Юртимизнинг юксалиши бунданда юксак бўлаверсин.

Инсон

Инсон ижтимоий жонзот, шундай бўлмаганда эди, бу даражада юксак, бу даражада қудратли бўлаолмас эди. У бир-биридан ўрганиб, бир-бирига ўрганиб ақилли бўлади, ўрганмай ақилли бўлишнинг бошқа йўли йўқ. Тинмай ўрганиб, тинмай ўргатиб, бутун умр меҳнат қилиб толиқмаган одам зоти тинимсиз тараққий қилиши ҳам аниқ, ана шундай хусусият уни ҳечқачон тарк этмайди, чунки унинг вужуди орзулар макони, асло орзу қилишдан тўхтамайи, афсуски кўпгина холатларда орзулар армонлар билан алмашиб туради.

Энди хечнарса ёзмайман дейман асаримни якўнлаш олдидан, бироз вакт ўтадию яна ёзгим келиб қолади, бундай холат кўп маротаба такрорланди, охир оқибат хали анчагина асарлар ёзаман шекилли деган хулосага келдим, фикримча инсоннинг фикрлаши умрбод тухтамайдиган жараён экан. Аслида шундай бўлиб чиқди, лекин фикрлашлар ҳам ўзгариб бориб бир нуқтага етканда ижод қилиш учун яроқсиз холга тушиб қолар экан. Бундай холат харкимда хархил даврда бошланса керак. Хуллас мен ёзаолмай қолмоқда ман фикрларим айқаш – уйқаш – хотира нураган, тиниқлик мутлақо йўқолган, қувончли кайфият ноёб ходисага айланган. Авваллари бирор нарса ёзиш завқ бағишласа, энди у зўрма – зўраки, илгарилари фикрлар ёмғири остида бўлган, энди томчи сув томмайдиган тақир чўлдаман. Демак барча жараённинг умри бўлгани каби, ижод қилишнинг ҳам ўз фурсати бор. Мен бу жараёнларни ёритишимдан мақсад, ижодкор шошилмоғи. У имконияти ўз ихтиёридалигида кўп ишлаши, кўп ёзиши лозим.

Кириш сўзи

Ҳарқандай асарнинг чинакам хаками маърифатли ўқувчилардир. Мустақиллигимизниннг дастлабки йилларида анчагина маърифатпарвар кишилар гангиб қолишди, бундай фойдаланган баъзибир кимсалар, чаласавод маддоҳлар диний либосларга бурканиб олиб вайсай бошладилар, омманинг бир қисми бунга кўникди ва ишона бошлади. Айни чоғда уларнинг баъзилари “ошиғи олжи” еғинларда сўҳбатнинг тўрида, хаммани оғизларига қаратиб амру-маъруф қиладилар, авлиёлар номидан, дин номидан, яна алланималар номидан гапирадилар, махаллаларда уларни ҳечким тўхтатиб қўймайди, хатто танбех ҳам беришмайди, нимани лозим топса, нимани хохласа вайсайберади, телба – тескари гаплар, ёқимсиз бузук ривоятлар, зарарли насихатлар билан кишиларни чалғитади, фикрини бузади, дуога қўл очиб кишиларни алдайди.

Бир ақилли дўстим менга жуда музмунли саволлар билан мурожаат қилди.

1) 

Инсон бахт-саодатга эришишга қодирми?

2) 

Бахт-саодатга қайси йўлдан юриб борилади?

3) 

Бахт-саодат нималигини инсоният аниқлаб олганми?

Жуда жўн кўринган ушбу саволларнинг ечими жуда мураккаб ва охирига етказилмаган.

Инсон бахт-саодатга эришишга қодир, фақат мутлоқ эмас. Синовдан ўтган жавоб шуки, одамлар бахт-саодат чаманзорига маърифат ва маънавият каби тилсимларни ўрганиб, эгаллабгина қараоладилар. Бу – меҳнат ва илм ўрганиш деганидир.

Бахт-саодатга одамийлик йўли билан донишмандлик билан борилади, албатта худбинлик ва очкўзликни енгиб.

Ҳарқандай муаммолар каби инсоният бахт-саодат нималигини ўз даврига монанд аниқлаб олган. Аслида бу йўл чексиз, демак бахт-саодат излаш ҳам инсоният учун абадий интилишдир, яъни кишилар баркамол бўлиб боришлари лозим. Баркамоллик тушунчаси ҳам тўхтамай ривожланадиган кўрсаткичдир, унга харбир давр ўз нуқтаи – назари билан қараган, лекин барча даврларда ақл билан фазилатлар бирлигина риоя қилувчи гўзал кишилар маънавий баркамол хисобланганлар.

Ишқ-муҳаббат масаласига бўлган муносабат ҳам барча замонларда ўзига хос ва хилма-хил бўлган. Одамлар чинакам севгини тушунмаган, қадрламаган даврлар ҳам бўлган, хукмрон синф томонидан аёлларни камситиш, дағал муомала қилиш узоқ даврни ўз ичига олади, аёлларни муъжиза деб қараган, уларни чинакам эъзозлаган шахслар ўтмишда жуда кам бўлган. Аёлларнинг юзларидаги чимматни олиб ташлаш, уларнинг хуқуқларини ўрнига қўйиш учун бирнеча минг йиллар керак бўлган, қанча-қанча фожеалар, қонли воқеалар бўлиб ўтган, бугунги кундан аёлларимиз, ҳарқанча қувонишса арзийди. Эркакларимиз ҳам худди шундай, ҳарқанча қувонишга хақлидир. Буларнинг бош сабаби биз миллат сифатида эркинбиз, юртимиз мустақил. Бу неъмат ҳарқандай бойликдан афзал, бебаъхо, қиёси йўқ. Не-не муаммо-ю, изтиробларни кўрган миллатимиз бу йўлни узоқ босиб ўтди, барча офату-балоларни, яна қанча-қанча хотираларни кўрди. Етиб келган бу манзилимизни харбиримиз парваришлашимиз, қадрлашимиз лозим.

Эзоп

Инсониятнинг босиб ўтган узоқ ўтмиш йўлини ўрганиб чиқсак агар у хардоим муаммолар гирдобида қийинчиликлар исканжасида одимлаган, бехисоб тўсиқлар хардоим хамрохи бўлган. Ана шундай бўлишига қарамай тинимсиз олдинга интилган, орзулар оғушида харакат қилган. Табиат инъомлари мўл теварак атроф мусаффо бўлган ўша чоғларда одамзот нега захматли ҳаёт кечирган деган савол мантиқийир. Хали унинг ақли-идроқи яхши ривожланмаган, керакли билимларга эга эмас эди. Ана шу сабабга кўра унинг кушандалари бехисоб, бири қақшатқич изғиринлар бўлса, бири ёмғиру-довуллар. Хеч вақоси бўлмаган ярим ёввойи одамлар, ғорларда, қанақадир чайлаларда гурух-гурух бўлиб жон асрашар, ёлғиз яшашликнинг иложи йўқ, харқандай кўргиликни кўпчилик бўлибгина енгиш мумкин холос. Ана шундай зарурат одамни ижтимоий жонзот сифатида майдонга тушишига сабаб бўлди. Табиат инъомлари, мевалар унинг эхтиёжини қисман таъминлар, хайвонларни овлаш орқали эса емиш ва ёпинчиқ яратар, аста-секин хайвонларни қўлга ўргатиш, ерга ишлов беришни ўрганиб борди. Тош асри деб ном олган ўша даврларда инсоннинг ққуроли тош ва таёқлардангина иборат бўлиб, унинг ихтиёрида мулк хам бойлик хам йўқ, ана шу сабабга кўра гурух ёки қабила аъзолари бирхил ҳаёт кечиришар, бир-бирига зулм қилиш зарурати йўқ эди. Тинимсиз, аста-секин ривожлана бошлаган инсон фикрлаши унга кўпгина нарсаларни ўргатабошлаш билан биргаликда, қобилият шаклланишига сабаб бўлди, тинимсиз харакатлар, аллақанча неъматларни инъом қилди. Узлуксиз ишлаш моддий неъматларни кўпайишига, асбоб-ускуналарнинг пайдо бўлишига олиб келди. Кўп минг йиллик изланишлар оқибатида мулкчиликнинг дастлабки турлари яратилди. Мулкка эгалик қилиш кимларнидир қудратли қилса, мулки йўқ кишиларни уларга тоъбе қилабошлади. Мулкчилик ривожланган сари зўравонлик ва тоъбелик ҳам авж олабошлади, айниқса хилма-хил урушлар кишиларни табақалаб юборди. Хўжайинлар ва мазлумлар пайдо бўлди, худбинлик авж олган сари бу жараён улғайиб, қул ва қулдорлик деган тузум туғилди ва ривожланабошлади. Бу тузум инсоният тарихидаги энг машъум тузим эди. Ўтмиш давр вакилини кейинги давр кишилари тушунмасликлари, хатто ёқтирмасликлари ҳам мумкин, чунки ўтмишнинг нуқсонлари келажакда осон ечилади ва яққол кўринади, аслида ҳарбир тузумнинг чирқин нуқсонларини бартараф қилиш учун бирнеча асрлар ўтмоги зарур бўлади. Бу тузум ҳарқанча шафқатсиз бўлса ҳам ривожланиб бораолди. Ўша даврнинг ўз санъати, эътиқоди, мафкураси ва фалсафаси пайдо бўлиб, кишиларнинг эркинлигини сўндираолди. Узоқ йиллар табиат кўйнида эркин фаолият кўрсатиб яшаган кишиларнинг бир қисми қулга айлантирилди, уларнинг салмоғи йилдан-йилга ошиб борар, урушлар мағлуб томонларни, хонавайронлик ночор одамларни қулга айлантириб уларнинг сафларини кенгайтириб, бебош тузумни парваришлаб вояга етказар эди. Бедодлик намунаси бўлган ўша даврлар ҳам ўзининг даъхоларини етиштириб чиқарди. Кейинчалик кишиларни истеъдодлари билан хайратга солаолган машхур олиму-уламолар, доно-ю – файласуфлар ҳам дунёқарашлари билан ўз тузумларини адолатли эканини қул ва қулдорларнинг бўлиши тўғри эканини ёқлаб фаолият кўрсатишар эди. Хаттоки Афлотун, Арасту, Сенека, Цицерон каби файласуфлар ҳам қулдорлик тузумининг тарафдорлари бўлишган. Барча янги пайдо бўлган ижтимоий фанлар – хуқуқшунослик, адабиёт, маданият, мантиқ кабилар хукмрон синф манфаати учун хизмат қилар, тоъбелар мутлақо хуқуқсиз ва химоясиз эди. Адолатсизликнинг тимсоли бўлган, инсон табиатининг тубан қисми худбинлик шарафланадиган янги тузум фаолият бошлаган, зуравонлик ва беъдодлик тўла хукмрон синфга айланиб олқишланадиган давр дунёга келган эди. Ҳарқандай адолатсиз жараён халоқатга махкум, афсуски у маълум муддат яшайди. Қулдорлик тузумининг хамроҳлари бўлган тубан майилликлар, хайвоний истаклар қанча фурсат давр суришини ҳечбр кимса билаолмас, фаолият фаоллашиб борар, қулларнинг сафи кенгайгандан кенгайиб авж олар, уларни хайвон қатори олиб-сотти қилишар, хамма шаҳарларда қул бозорлари ташкил қилинган эди.

 

***

Одамлар табиатан тенг эмаслар.

Қул билан қулдор бамисоли хайвон билан инсондир.

Биринчиси жисмоний меҳнатга туғилган бўлиб,

бировларнинг истак-иродаларини амалга оширади.

Улар оқилликни тушунадилар, лекин ўзлари ақлга эга эмаслар

Арасту

Худди бошқа шаҳарлар каби Дельфи ҳам ўзининг қуллар бозори билан машғул. Бу ерга бошқа ўаҳарлардан хилма-хил қуллар олиб келинади. Қул билан савдо қилувчи олиб сотарлар уларни арзон нархда улгуржисига харид қилиб, кейин аста-секин оширилган нархда сотишади. Қулнинг нархи унинг қадди-қомати, ёши, жисмоний холатига боғлиқ. Харид қилувчилар қулни ечинтириб обдон кўздан кечирадилар, тишларидан тортиб, қулоқ буринларигача текшириб кўриб кейин савдолашабошлайдилар. Ишни тез битириш учун бир зумда пайдо бўлган далоллар терлаб-пишиб ишга киришадилар. Сотувчига кўзини қисиб, харидорга қулни мақтайбошлайдилар. Тўтиқушга ўхшаб тинмай валдираб чунонам мақтайдиларки, бу мақтовлардан қулнинг ўзи ҳам ўзига маҳлиё бўлиб қолади. Баъзан савдо касодга учраб баъзан нарх бирданига кўтарилиб қайсидир қул ким ошар бўлиб талаш бўлиб кетади, айниқса қадди-қомати чиройли, сўзлашлари ёқимли бўлса қиймати бенихоя ошиб кетади, аёл қулларни танлаш анча мураккаб. Уларнинг кўринишлари энг асосий кўрсаткич бўлса ҳам, мохирлиги, таом тайёрлаш, уй ишларига қобилияти эътиборга олинади.

***

Овчилик харбий ишнинг бир қисми бўлиб, мақсади ёввойи жониворларни ва табиатан бошқаларга бўйсунадиган қулларни овлашдан иборат.

Арасту

Дродо ўз аёли Милейкани жуда севади, шунинг учун унинг қилган барча илтимосларини бажаришга харакат қилади. У Дельфа шаҳрини узоқ сайр қилди, айтилган барча нарсаларни харид қилди. Энди қул бозорига бориб хотинининг илтимосини бажариши керак, у тайинлаганидек битта қул сотиб олиши лозим.

– 

Сиз қандай қул харид қилмоқчисиз? – деди жазман харидор келганини сезган қулфуруш.

– 

Аёлим тайинлаганидек бир қул сотиб олмоқчиман, – деди Дродо – Сизда топилармикан?

– 

Нархига келишсак ҳарқандай қулни топиб бераоламан – деди савдогар ёқимли илжайиб – гапираверинг.

– 

Аввало жуда чиройли, хотиним истаган барча юмушларни бажараоладиган, хамда ёқимли бўлсин.

– 

Сиз айтгандек бир қул бор-ку, лекин кўриниши кўркам эмасда.

– 

Йўқ бўлмайди, фақат чиройли бўлсин.

– 

Менга қаранг хужайин – деди ёлғиз бир чеккада ўтирган қул – мени сотиб олақолинг.

– 

Вой-бой – деди Дродо қул томонга ўгирилиб – сен жуда беўхшовсан-ку.

– 

Кўринишим шунақа, лекин кўнглим кўпгина кишиларникидан гўзалроқ.

– 

Ақлинг анчагина зукко кўринади.

– 

Хархолда бефаросат эмасман.

– 

Нима ишлар қилаоласан?

– 

Ҳарқандай юмишни сифатли бажараоламан, айниқса кишиларни зерикиб қолмасликлари учун улар билан сухбатлашиб ўтиришни ҳам эплайоламан.

– 

Кўринишинг беўхшов бўлмаганда айни мен қидирган одам экансан.

– 

Аёлингиз айнан чиройли қул сотиб олишингизни тайинладими?

– 

Худди шундай.

– 

Нима учун эканлигининг сабабини ўйлаб кўрдингизми?

– 

Йўқ, нега сен хотинимнинг хохишини суриштириб қолдинг?

– 

Чунки ҳарқандай илтимоснинг заминида қандайдир мақсад ётади.

– 

Хўш, қандай мақсад бўлиши мумкин?

– 

Нега у қулнинг айнан чиройли бўлишини хохлайди.

– 

Танишларига мақтаниш учун бўлса керакда.

– 

Топқир эмас экансиз хўжайин.

– 

Қани, нега эканлигини ўзинг айтиб бергинчи.

– 

Сўзим оғир тегса уришиб бермайсизми?

– 

Айт, уришмайман.

– 

Ҳам ёш, ҳам чиройли бўлсин деганининг замирида яширин бир истак бор.

– 

Гапир, жуда чўзиб юбординг.

– 

Аёлингиз чиройлими?

– 

Бениҳоя гўзал

– 

Ёши нечада?

– 

Мендан йигирма ёш кичкина.

– 

Сиз сафарларда бўласизми?

– 

Албатта, ишим сафарда юриш билан ўтади.

– 

Ундай бўлса аёлингизга қул эмас ўйнаш керак.

– 

Эй ахмоқ қул қандай хаддинг сиғди менинг латофатли аёлим тўғрисида шундай дейишга.

– 

Сиздек ёши ўтиб қолган беўхшов эркакнинг ёшгина хушрўй аёл учун нима кераги бор.

– 

У мени севади.

– 

Йўқ, у атайлаб шундай дейди холос.

– 

Сен беҳаё сўзларни гапиряпсан.

– 

Қул беҳаёлик қилаолмайди, унинг барча хохишлари кишанлаб қўйилган.

– 

Аёлимга ўйнашнинг нима кераги бор?

– 

Сизнинг унга нима керагингиз бор.

– 

Сўзларинг бироз ўйлантириб қўймоқда.

– 

Мени сотиб олинг, аёлингизни асл мақсади аста-секин фош бўлади.

– 

Яна нима ишлар қўлингдан келади?

– 

Масаллар айтиб бераоламан.

– 

Қул бўлатуриб масал ҳам айтаоласанми?

– 

Қобилият хаммада бор, уни биз қуллардан тортиб олишади-да, кейин тинимсиз камситишади.

– 

Қани бир эшитайлик, сўзла.

– 

Сизга маъқул бўлармикан?

– 

Аввал эшитайликчи.

– 

Масаллар харкимга ҳам бирхилда ёқабермайди.

– 

Қандай одамларга ёқади?

– 

Жуда ҳам ақилли одамларга ёқади холос.

– 

Сенинг наздингда мен ақилли одамга ўхшамайманми?

– 

Унчалик ҳам ақилли кўринмайсиз, лекин оқкўнгил эканлигингиз аниқ.

– 

Нега бундай хулосага келдинг.

– 

Чунки хотинингиз нима деса ишонаберар экансиз.

– 

Сен қулвачча хийла ақилли кўринасан.

– 

Тўғри сўз ёки ақилли бўлиш қул учун ортиқча хусусият вақти келса кўргиликдир.

– 

Тўғри айтасан, қал сен учун хатто зарарли, хужайинингга нисбатан ақилли бўлсанг қоласан балога.

– 

Бундай кўргиликларга кўп учраб калтакни тайида қолган пайтларим кўп бўлган.

– 

Майли, кўп гапириб юбордик энди масал айтиб мени бир қувонтирсанг сени сотиб оламан.

– 

Бир эмас бир неча масал айтганим бўлсин

ПРОМЕТЕЙ BA ОДАМЛАР

Прометей Зевс амри билан лойдан одамлар ва хайвонлар-ни яратди. Бирок Зевс кўрдики, онгсиз хайвонлар анча купайиб кетибди. У ҳайвонларнинг бир қисмини нобуд килиб, одамлар ясашни буюрди. Прометей топшириқни бажарди; аммо окибати шундай бўлдики, ҳайвонлардан кайта ясалган одамлар инсон киёфасини олган эсалар-да, қалблари ҳайвон тахлитлигича колаверди.

Масал купол ва нодон кимсаларга карши каратилган.

ГЎНГKAPFA БИЛАН ТУЛКИ

Гўнгкарга бир бўлак гўштни илиб кетиб дарахтга қунди. Буни кўрган тулкининг ўша гўштни егиси келди, гўнгқарганинг тўғрисида туриб олиб мақтовларни ёғдира кетди: у нақадар улуғ, нақадар чиройли, барча кушлар устидан подшо бўлса бошқалардан яхширок подшолик қилишига хеч шубха йуқ, албатта, овози ҳам бўлганда шундай бўлиши турган гan эди. Гўнгқарга ўзининг овози борлигини жуда кўрсатгиси келиб, қаттик. қағиллаб юборди, шу онда гўшт оғзидан тушиб кетди. Тулкихон эса югургилагенча гўштга ёпишди-да, шундай деди: «Эх, қарғавой, агар каллангда аклинг хам булгандами, подшохлик қилиш учун сенга бошқа хеч нарса керак бўлмасди».

Масал лақма одамга нисбатан ўринлидир.

ЭМАН ВА ҚАМИШ

Эман билан қамиш, ким кучли, деб бахслашибдилар. Кучли шамол турганда қамиш унинг шиддатидан ерга қапишиб, омон қолибди; эман булса шамолни бутун , куксини тутиб қарши олибди, кучли шамол уни илдиз-пилдизи билан қупориб ташлабди.

Масал кудратлилар билан бахслашмаслик жоизлигини кўрсатади.

АРСЛОН ТЕРИСИНИ ЁПИНГАН ЭШАК

Эшак арслон терисини ёпиниб, нодон ҳайвонларнинг утакасини ёриб, у ёчдан бу ёкка юра бошлади. Тулкихонни куриб уни ҳам қурқитмокчи бўлди; бироқ тулкихон унинг ҳанграшини эшитиб, деди: «Амин бўлки, агар ҳанграшингни эшитмаганимда, сендан қурққан бўлардим!»

Баъзи калтафаҳмлар вахима кўтариб, ўзларининг нархини оширмоқчи бўладилар, бироқ гап-сўзлари билан кимлигини фош килиб қуядилар.

ЙУЛОВЧИ БИЛАН ГАЗАНДА

Йуловчи киш пайти йулда бораётиб совуқдан тиришиб, улаётган бир илонга кўзи тушди. Раҳми келиб уни ердан олдида, қуйнига солиб исита бошлади. Илон карахтлигида жим ётди, бироқ жон кириб, тирилгани захоти халоскорининг қорнидан чақди. Ажали етаётганини англаган йуловчи пушаймон бўлиб деди: «Ўзимни худо урган: нега ўлаётган газандани қуткардим, у хатто тирик бўлса ҳам ўлдириш керак эди-ку?»

Масал ёвуз одам хеч қачон яхшиликка яхшилик билан жавоб қайтармаслиги, бироқ иложини топса валинеъматига қарши бош кўтариши муқаррарлигидан огох этади.

– 

Масалларинг жуда ибратли, сен мени хайратга солабошладинг.

– 

Шунинг учун мени сотиб олинг деяпманда.

– 

Нима учун айнан менинг сотиб олишимни истаяпсан?

– 

Сиз бироз инсофли одамга ўхшайсиз.

– 

Бошқалари инсофсизми?

– 

Нафақат инсофсиз, ўта бешафқат ва золим бўлишади – деди у кўйлагини кўтариб – манабу қалтак изларини кўриб ўзингиз хулоса қиларсиз.

– 

Бай-бай, соғ жойинг қолмабди-ку.

– 

Биз қулларнинг нафақат бадани, тахқир ва хақоратлардан дилларимиз пора-пора бўлиб тилинган.

– 

Эх бечора қул, ўзинг ҳам бу кўргиликларга сабабчи бўлгандирсан.

– 

Албатта ўзим ҳам айбдорман.

– 

Нима айбинг бор?

– 

Фақат тўғри сўзлайман холос.

– 

Нега ёлғон ишлатмайсан?

– 

Борди-ю ёлғон ишлатсам у ошкор бўлиб қолса қаттиқ жазолашади, ўлдириб юборишлари ҳам мумкин.

– 

Яна бошқа масалларни ҳам биласанми?

– 

Беҳисоб масаллар биламан.

– 

Қани яна эшитайликчи

ЧОЛ В А АЖАЛ

Бир куни чол ўтин қилгач, уни орқалаб уйига жўнади; йўл узоқ эди, жуда чарчади, ўтинни ерга отиб ташлаб, ўзига ўлим тилай бошлади. Шунда ажал пайдо бўлиб, нега чақирдинг, деб сўради. «Мана бу ўтинни елкамга қуйиб юборсанг, деб чақирдим», – деди чол.

Масал одам ҳар қанча бахтсиз бўлса ҳам, хаётни яхши кўражагига ишорадир.

 

ҚОБОН ВА ТУЛКИХОН

Қобон дарахтнинг остида туриб тишини қайрашга киришди. Тулкихон унинг нега шундай қилаётганини сўради: овчилар ҳам кўринмайди, бошқа бирор фалокатдан ҳам дарак йўк, лекин сен тишларингни қайраётирсан? Қобон жавоб берди: «Ҳаракатим бехуда эмас: фалокат бостириб келганда, тишларимни ўткирлашга вақт сарфлаб ўтирмайман, тайёр турган бўламан».

Масал хавфхатарларга аввалдан тайёрланиш зарурлигини уқтиради.

– 

Анчагина ибратли масаллар айтдинг, сени сотиб оламан.

– 

Сухбатларинг анчагина жиддий тус олгани учун сизларни қўйиб бердим – деди Қулфуруш.

– 

Бу қулингиў бадбашара бўлса ҳам менга ёқиб қолди, уни сотиб оламан.

– 

Бу ишингиздан пушаймон бўлмайсиз жаноб – деди у пулнинг хидини сезиб – менга қолса пул ҳам олмай сизга сийлов қилиб юборар эдим, лекин янги қулларни харид қилишга дастмоям етмайроқ турибди.

– 

Биламан

биродар, қулларингиз сотилмай қолиши сизлар учун ортиқча чиқим бўлади.

– 

Эй, нимасини айтасиз, уларнинг қорни бор, таг жой учун пул тўлаш керак.

– 

Майли сотиб олганим бўлсин, унинг исми нима?

– 

Эзоп, у қул бўлмаганда машхур одам бўлган бўлар эди, харбир сўзи ибратли, вужуди ақл.

– 

Эзоп, у бугундан бошлаб менинг қулим бўлади.

***

Ҳар қандай даврда эзгуликка бўлган ташналик йўқолган эмас, энг зулмкор одамлар ҳам вақти келиб унга муҳтож бўладилар.

– 

Сандра буёққа кел – деди Милейка оқсоч аёлни чақириб.

– 

Лаббай хоним, нима хизмат буюрасиз.

– 

Елкамни бир уқалаб қўй.

– 

Хўп бўлади, Дродони келишига пардоз қилиб қўймайманми?

– 

Мунча Дродо деяверасан, уни севиб қолганинг йўқми.

– 

Вой ўлмасам, бундай қалтис хазилни қилманг бекам – деди оқсоч кўкрагига туфлаб – Хўжайин қаёқда-ю мен оқсоч қаёқда.

– 

Йўқса хадеб менинг эрим ҳақида гапираверма.

– 

Хўжайинни юрагини жиғиллатиб юринг дейманда.

– 

У шундоқ ҳам ошиқу беқарор, чизган чизиғимдан чиқмайди.

– 

Барибир хушёр бўлишингиз лозим, пулдор одамларга аёллар ўч бўлишади, эрингиз бадавлат одам.

– 

У барибир мендан ортиғини тополмайди билдингми?

– 

Албатта.

– 

Йўқса нега инжикилайберасан?

– 

Бахтли бўлинглар дейманда.

– 

Йўқ, сен менинг чиройимга шубха билан қарайсан.

– 

Мутлақо ундай эмас, сизнинг қамон қошларингиз, жингалак сочлару хуммор кўзларингиз хеч кимда йўқ.

– 

Гапларинг рост бўлса мени шундай безатгинки кўрган одам ўзини йўқотиб қўйсин.

– 

Меҳмонлар келишадими?

– 

Йўқ, бир киши келади холос.

– 

Ким экан у бекам.

– 

Зобит йигит Аргос хузуримга меҳмон бўлиб келади.

– 

Вой ўлмасам, эрингиз клиб қолса нима бўлади?

– 

Хеч нарса бўлмайди, айни ўйнаб-куладиган даврим, агар хохламаса уни ташлаб кетаман.

– 

Ундай деякўрманг бекам, эрингиз яхши одам, у сизни чинакамига севади.

– 

Бунинг ўзи камлик қилади, мен ҳам уни севишим лозим.

– 

Келинг бекам яхшиси сочларингизни тартибга солиб силаб қўяй, юзларингизга упа-элликларни суркаб безатамиз, бирам хушбўй, бирам чиройли бўлиб кетасизки.

– 

Ростини айт мен чиндан ҳам чиройлиманми?

– 

Эркаклар учун офатижоннинг ўзисиз, сочларингизни тараб хузур қилади киши, бирам ёқимли, бирам хушбўй. Бу сочларни силаган эркак нақадар бахтли бўлади.

– 

Сен кимни назарда тутаяпсан?

– 

Эрингизни-да.

– 

Хадеб эримдан гапираверсанг сени унга олиб бераман.

– 

Мен оқсочни бошига урадими?

– 

Барибир ич-ичингдан эримни севиб қолганга ўхшайсан.

– 

Тавба қилдим бекам, мен бир чўриман холос.

– 

Мен Аргосни кўриб сухбатлашгим бор, тушундингми?

Ўзиям эркакмисан, эркакда.

***

Бойлик жамият ривожигша энг катта таъсир ўтазувчи муъжиза бўлиб жуда кўплаб шодликлар келтириш билан биргаликда жабру-ситамлар ва зўравонлик каби касофатларнинг ҳам сабабчисидир.

Бўри бўйнига арқон боғланган семиз итни учратиб, ундан сўрабди: “сени ким бунчалик семиртирди”

– 

“Хўжайиним овчи” – дебди ит.

– 

Буйнимга қайиш боғланган қисматдан Худонинг ўзи асрасин, оч бўлсам ҳам эркинликка нима етсин – дебди бўри.

– 

Айтган масалинг жуда ибратли – деди Дродо кулимсираб – Сен қул бўлганинг учун эркинликни қадрлайоласан, бизлар бошқача фикрлаймиз.

– 

Қулликнинг жисмоний азобидан ҳам ҳақоратланиши оғирроқ. Хамма бизга нафрат билан қарайди, хохлаганича тахқирлайберади.

– 

Биласанми Эзоп Библияда ёзилишича Худо олдин тупроқдан Адамни кейинчалик унинг қовурғасидан Евани яратган. Уларни жаннатга киритиб, бир нарсани қаттиқ огоҳлантирган. “Дарахтларнинг ўртасида бир туп дарахт ўсади, унинг меваси яхшили ва ёмонликни англатадиган хусусиятга эга. Бу мевадан асло татиб кўрманглар” деб уқтирган. Илон қиёфасида яширинча жаннатга кириб олган шайтон Евани авраб ўша мевани тотиб кўришга давват қилади. Шайтоннинг мақсадини фахмлаган аёл Худонинг огоҳлантирганини унитиб ўша мевани узибтатиб кўради, бўндай қилишга Адамнинг ҳам кўндиради. Ғазабланган Худо Адам ва Евани жаннатдан чиқариб ер юзида захматли хаёт кечиришга, Адам тер тўкиб нон етиштиришга, Ева қийналиб фарзандлар туғишга хукм қилади. Ана ўшандан буён одамлар азобу-уқубат билан яшашга махкумдирлар.

Сен Эзоп кўпам қайғураберма, барчамизнинг тақдиримиз шунақа.

– 

Эхтимол шундайдир-ку Хўжайин, лекин хечбир қулдор қул бўлишга рози бўлмайди. Хўжайинлар қуллик азобини билмайдилар.

– 

Сен менинг ишончимни оқласанг эхтимол қулликдан озод қиларман.

– 

Хазилашаётганингиз йўқми хужайин.

– 

Йўқ чиндан айтяпман, лекин бу кўп жихатдан ўзингга боғлиқ.

– 

Қани энди гапингиз амалга ошса, мени илгарилари кўп маротаба алдашган.

***

Интилиш, яшаш шавқи инсонни тинимсиз харакатга солар, ўз эхтижини қондириш учун аста-секин меҳнат қилишни ўрганиб борарди. Илгарилари табиат қўйнидан юлиб оладиган нарсалар билан озуқланган бўлса, эндиликда жамғариб қўйишни ўрганабошлади, айниқса ёввойи хайвонларни қўлга ўргатиш, ерга ишлов бериб хосил етиштириш, эхтиёжини қондиришдан ташқари келажаги учун замин тайёрлар эди. Хуллас ярим оч, ярим яланғоч, хамкорлида яшаш учун курашадиган одамлар авваллари меҳнат қилишни, кейинроқ бориб онгли меҳнат қилишни ўрганиб борди, Ниҳоят одамзот ихтиёрида мулк пайдо бўлабошлади. Оғирини енгил қиладиган, хардоим асқотадиган мулкни кўпайтириш хаваси янада ортабошлади. Бора-бора мулкни кўпайтириш учун меҳнат қилишдан кўра уни бировлардан тортиб олиш имконияти туғилди, бу йўл жанжаллар ёки урушларга сабаб бўлар, одамларни ёвузлик томон сурар. Кимнинг мулки кўп бўлса ўша қудратли бўлиб борар, бошқаларни тоъбе қилиш имконияти ортар эди. Мулк эгаси хўжайин, мулксиз киши тоъбе бўлиб охир оқибат хўжайинлар ва қулларни пайдо бўлишига олиб келди. Бошқаларнинг меҳнат махсулини ўзлаштириш, худбинлик ва текинхўрли хукмрон бўлган қулдорлик тузумини бошлаб берди. Қулдорлик кишилик жамиятининг бойликка ружу қўйган, биринчи энг қўпол поғонаси бўлиб дунёга клди. Бир вақтлар қайғу ва шодликлар омухта эди. Одамлар қийинчиликлардан қийналсалар ҳам эркин ва тенг эдилар.

Қулдорлик тузуми хуқуқсиз, эрксиз кишилар сафини барпо қилди, ана шу музлумлар сафи шодликдан махрум бутун умрга қайғуда ҳаёт кечиришга махкум эдилар. Айни пайтда одамлар чинакам қайғу ва шодликнинг билишмас, шу сабабдан қадрлашни ҳам билаолмас эдилар. Шодликка эришиш, қайғуни буткул йўқотиш учун кураш бошланган буни зиддият деб атайбошлаган эдилар. Инсоният қутулиб бўлмайдиган ана шу зиддият гирдобига кириб қолди. Қуллар эркинликни, қулдорлар ўз қулларининг сафини кенгайтиришни ўйлайдилар, эзгулик ҳақидаги тушунчалар жуда ожиз, маънавия хақидагилари эса чалкаш, адолат фақат хукмронлартомонида бўлиб, мазлумлар ундан маҳрум эдилар. Бу тузумни такомиллаштириш тўғрисида қайғурувчилар кўп бўлсада уни бузиб қайта қуриш ҳақида хечбир хукмрон ўйламас эди.

***

– 

Сандра буёққа кел – деди Милейка бир нарса эсига тушиб.

– 

Лаббай бекам, нима иш буюрадилар.

– 

Сен халиги Аргос ҳақидаги гапларни эримга валдираб юрма тағин.

– 

Йўғе, ўлибманми бундай бўлмағур гапларни айтиб.

– 

Нақ терингни шилиб оламан.

– 

Ҳарқандай сирингизни айтаберинг, бировга чурқ этсам харом ўлай.

– 

Очиғини айтсам эримни унчали суймайман.

– 

Нега бекам, у яхши одам-ку.

– 

Мени қаттиқ севишини биламан, лекин ёши ҳам қайтиб қолган. Файласфман деб кўп мақтанади. Ичиб олса ўзини бошқараолмай ғирт жинни бўлиб қолади.

– 

Эркакларнинг барчаси шунақа, кўнглини олаберсангиз вақти келиб унинг мулкига эга бўласиз.

– 

Биласанми аёл киши учун ёнида севган йигити бўлиши керак, йўқса ҳеч нарса татимайди.

– 

Хамма нарсага эришгансиз бекам, бахтли эканлигингизни унчалик билмайсиз. Хали замон эрингиз келади, ўзингиз ором бериб кутиб олинг.

– 

Биласан у келиб нима дейди, “Милейка азизим сени соғиндим, барча нарсаларингни олиб келдим”.

– 

У сизни чиндан ҳам севади.

– 

Айтган нарсаларимни ярмини эсидан чиқариб қўйган бўлади, мен адабини бериб қўяман.

– 

Ундай қилманг бекам, яхшиси эркалатиб кутиб олинг. Мен кокилларингизни қўнғироқ қилиб қуяман, мушк-анбарлардан сепиб оласиз.

– 

Орқаси бурама, хаворанг кўйлагимни олиб кел.

– 

Хўп бўлади.

***

Харқандай тузум кишиларнинг сай-харакатлари билан барпо қилинади, уни янгилаш учун бирнеча асрлик муддат билан биргаликда беҳисоб изтироблар ва миллион миллион кишиларнинг қурбон бўлишини тақозо этади.

Азал-азалдан инсон табиати бойлик ортиришни хуш кўрган. Нима учун, нега тинимсиз бойликка интилишнинг асл сабабини барча ҳам билавермайди. Бойлик ҳақида сўз юритилганда фикрлар хилма-хил бўлиб, баъзи бировлар уни хавфли ёки зарарли деб ҳам хисоблайдилар. Бойликдан қочиш лозим, ундан хазар қилиш керак дегувчилар ҳам йўқ эмас. Бундай фикрлар нотўғридир. Аввалло бойликни хамма севади, мўл-кўлчиликда яшаш барчанинг орзусидир, ахир ҳарқандай одам ўз жисмига эга, албатта хилма-хил моддий эхтиёжлар чангалида яшайди, хеч ким, хеч қачон эхтиёжсиз, хеч нарса истехмол қилмасдан яшайолмайди. Унинг эхтиёжи хилма-хил ва тинимсиз ўзгаришда, жамият қанчалик ривожланса эхтиёжлар ҳам ана шундай ўзаберади.


Издательство:
Автор